Telegramдаги @Habikatura каналида эълон қилинган карикатура: «Агар битта вирус Кракозияга айни ҳашар пайти бориб қолса». Маълумот учун, 14 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланиш ҳолати жаҳоннинг 139 та мамлакати ва ҳудудида, жумладан, Ўзбекистонга қўшни Қозоғистонда ҳам қайд этилган, жами касалланганлар сони 145 минг кишидан ошган, улардан 71,6 минг нафари соғайиб улгурди, 5429 киши эса вафот этган. Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилгани йўқ — мамлакатда 14—15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Дарвоқе, Кракозия — «Терминал» фильмидаги хаёлий мамлакат; унда бош ролни ижро этган актёр Том Хенкс ҳам рафиқаси билан бирга коронавирусга чалинган.

Карикатура: Telegram/@habikatura