Март ойининг иккинчи ҳафтасидаги энг қизиқарли суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Коронавирусдан даволаниб, шифохонадан чиққан беморлар Ухандаги карантин марказида бадантарбия қилмоқда.

Фото: Reuters

Мексикада гендер зўравонлигига қарши ўтказилган норозилик намойишида полициячининг қалқонига намойишчилар қизил бўёқ сепди.

Фото: AP Photo

Лиссабондаги ресторанлардан бирининг олдига бойлаб қўйилган ниқобдаги ит.

Фото: EPA

ПСЖ футболчилари «Боруссия Дортмунд» устидан қозонилган ғалабани мухлислар билан бирга нишонламоқда.

Фото: Reuters

Вашингтон штатининг Киркленд шаҳридаги коронавирус аниқланган қариялар уйидан чиқаётган ишчининг ниқоби дезинфекция қилинмоқда.

Фото: Reuters

Ченнайдаги Ҳоли байрамида юзига бўёқлар сепилган эркак.

Фото: Reuters

Валенсия шаҳрида 11 март куни Фальяс фестивали учун фигурага ниқоб кийдирилаётган ҳолат. Испания ҳукумати 13 мартда ўтказилиши керак бўлган фестивални коронавирус сабаб бекор қилди.

Фото: AP Photo

Тошкент шаҳрида ўтказилган ҳашарда кўчат эккандан сўнг иссиқ чойларни дамлаб олиб, дам олаётган отахон.

Фото: «Дарё»

Теҳрондаги офислар жойлашган бино лифти тугмаларини тиш ковлагич ёрдамида босаётган эркак.

Фото: AFP

Нью-Йоркда Ғарбий яримшардаги энг баланд кузатув майдончасида сакраётган эркак. Hudson Yards Tower’нинг 100-қаватидаги The Edge кузатув майдончаси 335 метр баландликда жойлашган.

Фото: Getty Images

Коронавирус туфайли Каъба атрофи бўшаб қолди.

Фото: AP Photo

Фукусимада 2011 йил 11 март куни содир бўлган зилзила ва цунами оқибатида ҳалок бўлганларни хотирлаётган эркак.

Фото: Kyodo

Мумбайда Ҳоли байрами арафасида коронавирус деви — «Коронасур»нинг қўғирчоғи кўчадан олиб ўтилмоқда. Байрамнинг биринчи кечасида қўғирчоқ ёқиб юборилган.

Фото: AFP

Иордан дарёнинг ғарбий қирғоғида яраланган фаластинлик намойишчига ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: Reuters

АҚШ президентлигига демократлардан номзод Жо Байденнинг сайлов кампанияси вакили Детройтдаги митингда дезинфекцияловчи воситаларда қўлни тозалаб олишни таклиф этмоқда.

Фото: Getty Images

Португалияда одам қўлидан озиқланаётган чайкалар.

Фото: AFP

Грецияда Токио—2020 олимпиада ўйинлари машъаласи ёқилди. Коронавирус хавфи сабабли тадбир мухлисларсиз ўтказилди.

Фото: Getty Images

Боливия пойтахти Ла-Пасдаги майдонда ухлаётган эркак.

Фото: Reuters

Токиодаги темир йўл станциясида роботни аравачада олиб кетаётган аёл лифт пойламоқда.

Фото: AP Photo

Таиланднинг Паттайя шаҳридаги одатда туристлар билан тўла бўладиган, ҳозир коронавирус сабабли бўшаб қолган пляж.

Фото: Getty Images

Ўзини Венесуэланинг вақтинча президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдонинг тарафдори хавфсизлик кучлари олдида норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: AFP

Коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган қизга Ҳоли байрамида бўёқ сепилмоқда.

Фото: Reuters

Австралия пойтахти Канберра шаҳрида халқаро ҳаво шарлари фестивали ўтказилди.

Фото: EPA