Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро амал қилиши керак тавсияларни эълон қилди:

  • Чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!
  • Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!
  • Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!
  • Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!
  • Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!
  • Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
  • Одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!
  • Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!
  • Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!
  • Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
  • Энг асосийси — шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавируси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.