Москва шаҳри мэри Сергей Собянин шаҳарда коронавирусни юқтирганлар сони расмий равишда эълон қилинганидан кўпроқ экани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди, деб ёзади «РБК».

Фото: «ТАСС»

Собяниннинг сўзларига кўра, пойтахт ҳукумати фуқароларни инфекциянинг барча тасдиқланган ҳолатлари ҳақида хабардор қилишдан манфаатдор, чунки бу касал билан кимлар алоқа қилганини ва вазиятни локализация қилишга имкон беради.

«Биз фуқароларга нима юз бераётгани ҳақида ўз вақтида айтмаган биронта маълумот йўқ», — дейди Москва мэри.

Россияда айрим мессенжерлардаги гуруҳларда мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 20 мингга етгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Собяниннинг фикрича, Москвада коронавирус билан боғлиқ вазият дунёнинг кўплаб мамлакатларидагидан кўра яхшироқ.

«Бутун дунёда муассасаларни ёпиш, транспорт ҳаракатини тўхтатиш каби қатъий чоралар кўрилаётган бир пайтда Москвада одатий ҳаёт тарзи кечмоқда», — дейди у.

Россияда 13 март ҳолатига кўра, 45 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 42 нафари россиялик, икки нафари хитойлик ва бир нафари Италия фуқароси ҳисобланади. Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги саккиз киши, шу жумладан, барча хорижликлар соғайгани ва касалхонадан чиқарилганини маълум қилган.