15 март куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Тошкентда тиббий ниқобларни тақиб олган ёшлар.

Фото: «Дарё»

Таиландда ибодатхонага келган ташрифчининг ҳароратини ўлчаётган будда роҳиби.

Фото: Reuters

Мексика раллисида белгиялик пойгачи Тьерри Невиль Hyundai i20 Coupe WRC машинасида ҳаракатланмоқда.

Фото: EPA

Деҳлида жамоат транспорти дезинфекция қилинмоқда.

Фото: AFP

Буэнос-Айресда коронавирусдан ҳимояланиш учун полиэтилен целлофан ичида ўтирган кассир.

Фото: Reuters

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов умумхалқ ҳашарида иштирок этиб, Тошкент Ислом университети рўпарасидаги хиёбонда дарахт экмоқда.

Фото: Ўзбекистон ҳукумати портали

Бали оролида ниқоб тақиб олган туристлар.

Фото: EPA

Мозамбикда болалар, уларнинг ўқитувчиси БМТ Аҳоли фондининг тиббиёт маркази олдидан ўтмоқда. Мамлакатга Идай циклони ёпирилганидан бери бир йил ўтган бўлса-да, 2,5 миллион аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож.

Фото: AP Photo

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгач, бош вазир иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Суратда чапдан ўнгга: бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва бош вазир Абдулла Арипов.

Фото: «Дарё»

Вашингтонда харидорлар деярли бўш пештахталар олдидан ўтмоқда. Бу пештахталарда одатда ҳожатхона қоғози ва қоғоз салфеткалар турарди.

Фото: AP Photo

Қор ёғаётган вақт Қизил майдон бўйлаб кетаётган одамлар. Москвада ҳаво ҳарорати -6 даражагача совиши мумкин.

Фото: «ТАСС»

Арманистон пойтахти Ереванда автобус дезинфекция қилинмоқда.

Фото: «ТАСС»

Англиянинг Бат шаҳрида ўтказилган ярим марафон иштирокчилари стартда. Коронавирус хавфига қарамай, марафон қолдирилмади.

Фото: PA Media

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгач, супермаркетларда катта навбатлар юзага келди.

Фото: Telegram

Нигериянинг Лагос шаҳрида нефть қувурида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин бино зарарланди.

Фото: Reuters

Барселонадаги Рамбла кўчасида чемоданларини тортиб кетаётган одамлар. Испания ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 14 мартдан бошлаб ресторанлар ва бошқа муассасаларни ёпди.

Фото: AP Photo

Туркия—Греция чегараси яқинида Греция ўз чегараларини очишини умид билан кутаётган қочоқлар.

Фото: Anadolu Agency

Лондондаги шоу олдидан Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок ва Италиянинг Буюк Британиядаги элчиси Раффаэле Тромбетта тирсакларини теккизиб кўришмоқда.

Фото: AFP

Майами-Бичда одамлар чайкаларни озиқлантирмоқда.

Фото: AP Photo

Венесуэла пойтахти Каракасда коронавирусдан ҳимояланиш учун полиэтилен пакетни кийиб олган эркак.

Фото: Reuters