«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда.

Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Таъкидланишича, мамлакатда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё Ўзбекистонда етиштирилади. Четдан какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.

Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси раиси озиқ-овқат маҳсулотлари нархи назоратга олинишини маълум қилганди.