17 март, сешанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна биттага кўпайди. 11-бемор Дубайдан келган
Оқ уйдаги коронавирус бўйича брифингда Дональд Трампга савол бериш учун қўл кўтарган қўлқопдаги мухбир.
Фото: Reuters
Катмандуда футбол ўйнаётган ўқувчилар. Ҳозирда Непал ҳукумати коронавирус хавфи туфайли ўқув йилини муддатидан аввал якунлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Фото: EPA
Мавзуга доир: Ўзбекистонда карантин вақти кўчада юрган болаларнинг ота-оналари жаримага тортилиши рад этилди
Италиянинг Бергамо шаҳрида ҳимоя кийимларини кийиб олган ишчилар коронавирусдан вафот этган одамнинг тобутини қабристонга олиб келмоқда.
Фото: Reuters
Киевда ҳимоя кийимидаги «Миллий корпус» партияси фаоллари Украина парламенти биноси олдидаги митингда коронавирус хавфи сабаб қонун чиқарувчиларни изоляция қилишга чақирди.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Москвада 20 мартгача коронавирус билан касалланганлар сони кескин кўпайса, тўлиқ карантин жорий этилади
Германиянинг Магдебург шаҳрида жойлашган Edeka супермаркетининг бўшаб қолган пештахталари.
Фото: «Дарё»
Мавзуга доир: Германия ва Буюк Британиядаги ватандошлар чартер рейслари билан Ўзбекистонга қайтарилади
Германиянинг Магдебург шаҳрида жойлашган Edeka супермаркети маъмурияти маҳсулотларнинг барча ассортиментини етказиб бера олмаётгани учун харидорлардан узр сўраб, буни бартараф этиш устида ишлаётгани билдирилган.
Фото: «Дарё»
Мавзуга доир: «Ниқоблар тўғри тақилмаса, вирусдан ҳимоя қилмайди». Тиббиёт ниқобларининг фойда ва зарари ҳақида
Борис Жонсон одамларни барлар, клублар ва театрларга бормасликка, саёҳатга чиқмай туришга чақирганидан бир кун ўтиб Лондондаги Миллениум кўприги бўшаб қолди.
Фото: PA Media
Иордания пойтахти Амманда карантин марказига айлантирилган меҳмонхонани қўриқлаётган ниқобдаги ҳарбий.
Фото: Reuters
Хитойнинг Венчан космодромидан учган ракета ташувчи ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради.
Фото: Getty Images
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Тошкентда ниқоб тақишни бошлаган ЙПХ инспекторлари, коронавирус сабаб йўқ қилинаётган гуллар, Ердан кўринган Венера. 16 март суратлари
- Ўзбекистонга келган коронавирус, бўш пештахталар, ҳарорат ўлчаётган монах. 15 март суратлари
- Кимсасиз Каъба, «Коронасур» деви, лифт тугмасини бармоқда босолмаётган эронлик. Ҳафта суратлари
- Осмондаги ёзув, ниқобсиз Ким Чен Ин, Меҳримоҳ султон масжидидаги дезинфекция. 13 мартнинг энг қизиқарли суратлари