Россияда COVID-19 коронавирусини аниқлаш ва диагностика қилиш бўйича учта тест-тизим рўйхатга олинган ва энди тўртинчиси ҳам ишлаб чиқиш жараёнида. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикова маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Голикова учта тизимнинг иккитаси «Вектор» илмий маркази томонидан, яна биттаси эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

«Айни вақтда яна бир тест-тизим ишлаб чиқиш жараёнида, ушбу дастур ҳам шу ҳафта ичида рўйхатдан ўтказилиши мумкин», — дея таъкидлаган Голикова.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, Россияда тест-тизимлар танқислиги кузатилмаяпти ва «Роспотребнадзор» мамлакатдаги барча ҳудудларга уларни етказиб бериши мумкин.

«Роспотребнадзор» коронавирусни аниқлайдиган биринчи тизим ишлаб чиқилгани ҳаиқда 21 январда маълум қилган. Олимлар иккита мустақил восита ёрдамида коронавирус ва келтириб чиқарадиган пневмония касаллигини анилашга муваффқ бўлган.

Биринчиси коронавирус инфекцияси бор ёки йўқлигини аниқласа, бошқаси COVID-19 келтириб чиқарадиган нафас йўллари оғир касаллиги ташхисини қўя олади.

Кейинроқ, 14 февралда «Роспотребнадзор» «Вектор» вирусология ва биотехнологиялар илмий маркази томонидан яна бир тест-тизим ишлаб чиқилганини хабар берди. Россия 14 март куни Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган тест тизимини юборган.