Рур университети, Макс Планк номидаги Хавфсизлик ва махфийлик институти ва Жорж Вашингтон университети мутахассислари олтита рақамли PIN-кодларнинг хавфсизлик даражаси тўрт хонали сондан иборат кодларга нисбатан пастроқ эканини аниқлади, деб хабар бермоқда Spot.

Фото: iStock

Тўрт хонали кодлар 10 мингта, олтита рақамли кодлар эса 1 миллион комбинацияни ташкил этса-да, аксарият фойдаланувчилар бузиб ўтиш осон бўлган оддий, содда рақамли комбинациялардан фойдаланади.

«Одамлар олтита рақамли PIN-коднинг хавфсизлик даражасини пасайтириб қўяётганликларини, афтидан, ўзлари ҳам тушунишмаяпти», — дейди тадқиқотчи Маркус Дюрмут.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, тўрт ва олти рақамли кодларнинг хавфсизлик даражаси паролларникидан кўра паст бўлса-да, улар график калитдан кўра яхшироқ ҳимоя қилади.

Қуйида, узунлигидан қатъи назар, смартфонга қўйилмаслиги керак бўлган PIN-код комбинациялари келтирилган.

Хавфли тўртта рақамли PIN-кодлар:

  • 1234
  • 0000
  • 2580
  • 1111
  • 5555
  • 5683
  • 0852
  • 2222
  • 1212
  • 1998

Хавфли олтита рақамли PIN-кодлар:

  • 123456
  • 654321
  • 111111
  • 000000
  • 123123
  • 666666
  • 121212
  • 112233
  • 789456
  • 159753