Beeline 18 мартдан бошлаб «Дарё» (www.daryo.uz) ва яна бир қатор янгиликлар сайтларидан фойдаланишда абонентлардан интернет-тўлови олмасликка қарор қилди.

Фото: Beeline Узбекистан

«Сизлар COVID-19 коронавирусининг тарқалиши ҳақида йирик ва ишончли манбалардан тезкор ва, энг муҳими, расмий маълумотларни олишингизни истаймиз», — дейилади компания баёнотида.

Beeline абонентлари учун қуйидаги сайтларга кириш тарифланмайди ва Интернет-трафик учун ҳақ олинмайди:

Бепул кириш маълум ИП-манзиллар тўпламида тақдим этилади. Бепул кириш таъминланган манбаларнинг ИП-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, тариф режага биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади.

Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш тақдим этилмайди.