Ғарбий Виржиния коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати тасдиқланди, деб ёзмоқда «РБК» The Washigton Post газетасига таяниб. Шундай қилиб, коронавирус АҚШнинг барча — 50 та штатида, шунингдек, Колумбия округида аниқланди.

Фото: AP Photo

Ғарбий Виржиния губернатори Жим Жастиснинг сўзларига кўра, вирус Мэриленд штатига чегарадош Шарқий Панхандл ҳудудида аниқланган. «Биз бундай бўлишини билар эдик, бунга тайёргарлик кўргандик, ваҳима қилмаслигимиз керак», — деган губернатор.

Қайд этилишича, яқинда коронавирус ҳолати қайд этилган штатлар орасида Айдаҳо, Монтана ва Алабама ҳам  бўлган.

Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига кўра, 18 март куни АҚШда 6 420 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 108 киши вафот этди, яна 17 киши касалликдан тузалди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойдан ташқарида 86 мингдан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган, 3 388 киши вафот этган. Жами 182 минг нафардан ортиқ одамда коронавирус борлиги тасдиқланган.

18 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 13 нафарга етди. Қирғизистонда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича учта ҳолат қайд этилди.

Мавзуга доир: