18 март, чоршанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
Уханда коронавирус авж олган пайтда Хитойнинг турли бурчакларидан келган шифокорлар яна қайтиб кетмоқда. Ухань вокзалида полициячилар уларни ҳурмат билан кузатиб қўймоқда.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Хитойда ўтган сутка ичида коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 13 та янги ҳолат қайд этилди
Бангкокдаги Ват Траймит ибодатхонаси ҳудудини ишчилар дезинфекция қилмоқда. 5,5 тонналик Будданинг олтин ҳайкали сақланадиган ушбу ибодатхонага ҳар куни минглаб туристлар ташриф буюради.
Фото: AFP
Париждаги Барбес бозори олдидаги полиция машинаси. Карантин туфайли одамларга фақат энг зарур вақтда кўчага чиқиш рухсат берилган.
Фото: AFP
Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги водий «питаги»да йўлга чиқишни кутаётган, оғиз-бурнини рўмолча билан ёпиб олган йўловчи.
Фото: «Дарё»
Аляскадаги ит қўшилган чаналар пойгаси ғолиби норвегиялик Томас Вернер финишга етиб келмоқда.
Фото: AP Photo
Лондондаги Хитроу аэропортида бош-оёқ ҳимоя кийимини кийиб олган саёҳатчи юкларини олиб кетмоқда.
Фото: AP Photo
Мавзуга доир: Видео: Эксперт хорижлик олимларнинг коронавирус ҳақидаги тавсиялари баъзида Ўзбекистон шароитига мос келмаслигини тушунтирди
Теҳронда ҳимоя ниқобларини тақиб олган банк ходимлари мижозлар билан полиэтилен целлофан ортидан мулоқот қилмоқда. Эронда коронавирусга чалинганлар сони 17 мингдан ошиб кетди.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Тошкентда бир кунда қиймати 123 млн сўмлик сифатсиз тиббий ниқобнинг ноқонуний равишда савдога қўйилгани аниқланди
Мавзуга доир: АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун шахсий ҳимоя воситаларининг 2-партиясини топширди
Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги водий «питаги»да акасининг ниқобини тўғрилаб қўяётган қизалоқ.
Фото: »Дарё»
Мавзуга доир: Карантин вақтида мактаб ўқувчилари учун дарслар қайси телеканаллар орқали кўрсатилиши ва уларнинг санаси маълум қилинди
Малайзияликлар Сингапурга кириш тақиқланишига бир неча соат қолганда мазкур мамлакатга киришга уринмоқда ҳамда Малайзия ва Сингапурни боғлаб турувчи Causeway кўприги устида тирбандликни юзага келтирди.
Фото: EPA
Чикагодаги океанариумда Веллингтон лақабли пингвин океанариумдаги бошқа жонзотларни томоша қилмоқда. Океанариум ташрифчилар учун ёпилганидан сўнг пингвинларга бемалол сайр қилиш имкони берилди.
Фото: Reuters
Нью-Йоркда коронавирусга бағишланган матбуот анжуманида журналистлар бир-биридан маълум бир узоқликдаги масофада ўтирибди.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Актёр Жаред Лето коронавирусдан бехабар бўлиб, 12 кун цивилизациядан узоқда яшади ва «буткул бошқа дунё»га қайтди
Киевдаги метро станциясида охирги поездни кутаётган мусиқачи скрипка чалмоқда. Коронавирус хавфи туфайли Украинада метро ёпилди.
Фото: Reuters
Пхеньянда янги шифохона қурилишига тамал тоши қўйилди. Ким Чен Ин қурилишни Меҳнат партияси ташкил этилганлигининг 75 йиллиги нишонланадиган 10 октябргача тугатишга кўрсатма берди.
Фото: KCNA
Коронавирус туфайли чегараларда назорат кучайтирилгач Германия ва Польша чегарасида кўп километрли тирбандликлар ҳосил бўлди.
Фото: EPA
Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги қишлоқда тиббиёт ходимлари маҳаллий аҳолига коронавирус ҳақида тушунтириш бериб, қўлларни қандай ювиш кераклигини кўрсатиб берди.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Учолмай портлаган ракета, ниқобдаги ҳарбийлар, Ўлик денгизнинг ёпиқ пляжлари. 17 март суратлари
- Тошкентда ниқоб тақишни бошлаган ЙПХ инспекторлари, коронавирус сабаб йўқ қилинаётган гуллар, Ердан кўринган Венера. 16 март суратлари
- Ўзбекистонга келган коронавирус, бўш пештахталар, ҳарорат ўлчаётган монах. 15 март суратлари
- Кимсасиз Каъба, «Коронасур» деви, лифт тугмасини бармоқда босолмаётган эронлик. Ҳафта суратлари