«Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган суҳбатда Тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулла Мустафоев хорижлик олимларнинг коронавирус ҳақидаги тавсиялари нима учун Ўзбекистон шароитига мос келмаслигини тушунтирди.

Кадр: «Ўзбекистон 24» телеканали

Чет эл олимларини кузатиб бораман. Хорижлик олимлар берган тавсиялар кўпинча Ўзбекистон шароитига тўғри келмайди. Олимларнинг аксар қисми лабароторияда ишлайди ва бизнинг шароитни, урф-одатларни яхши билмайди. Вирус ҳам турли шароитларга мослашувчан. Коронавирус асосан намлик юқори бўлган мамлакатлар Шарқий Осиё давлатлари COVID-19 Таиланд, Вьетнам ва Хитой денгизга яқин ерларда 5–8 даража ҳароратда яхши ривожланади. Бизнинг иқлимда вирусга ўрин йўқ деб ҳисоблайман.

Хайрулла Мустафоев, Тиббиёт фанлари доктори, профессор

11 март куни Франциядан (вирус 15 март куни аниқланган), 14 март куни Буюк Британиядан, 15 март куни Туркиядан қайтган, шунингдек, Дубайдан қайтган жами тўрт нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, Франциядан қайтган фуқаронинг ўғлиқизитурмуш ўртоғиневараси ва бир қариндошида, Туркиядан қайтган биринчи беморнинг рафиқаси ва улар билан бир рейсда бўлган яна бир фуқарода ҳам касаллик аниқлангани маълум қилинган, кейинчалик иккинчи беморнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган, шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 13 нафарга етганди. Кейинчалик улар сафига яна икки нафар одам қўшилди ва коронавирус юқтириб олганлар сони 15 нафарга етди.