Футбол бўйича Англиянинг барча профессионал лигаларида коронавирус туфайли юзага келган танафус 30 апрелга қадар узайтирилди.

Фото: Twitter

Қарорга кўра, Премьер Лига ўйинларини давом эттириш муддатлари кечиктирилган. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам мавсум якунлаб қўйилиши маълум қилинди.

«Англия футбол ассоциациясининг (FА) қоидалари бўйича мавсум 1 июнгача якунланиши лозим. Бироқ FА раҳбарияти 2019/20 йилги мавсум вақтини узайтиришга қарор қилди.

Шунингдек, барча профессионал футбол ўйинлари камида 30 апрелга қадар қолдирилди», — дейилади АПЛ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалига танаффус 4 апрелга қадар белгиланганди.

19 март ҳолатига Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ 2642 ҳолат қайд этилди. 72 киши вафот этган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!