Apple компаняси янги iPad планшетини тақдим этди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Apple

Янги iPad Pro’га LiDAR-сенсорли учталик камера ўрнатилган бўлиб, тасвирга олинаётган объектгача бўлган масофани ўлчай олади. Сенсор 5 метргача бўлган масофада ишга тушади. Шунингдек, планшет A12Z Bionic процессори ҳамда бешта микрофон билан жиҳозланган.

11 дюймли iPad Pro 799 доллардан сотилмоқда, 12,9 дюймли iPad Pro’нинг нархи эса 949 доллардан бошланади.

Аввалроқ Apple бир вақтнинг ўзида иккита ҳамёнбоп iPhone қурилмасини тақдим этиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Apple раҳбари коронавирус туфайли ишчиларга уйдан ишлашга рухсат берган, Хитойдан ташқаридаги барча дўконларини икки ҳафтага ёпмоқда.