19 март, пайшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
Римда бошпанаси йўқ одам Қизиқ Хоч ходимлари билан суҳбатлашмоқда. Коронавирус туфайли уйсизларнинг ҳам аҳволи оғирлашмоқда. Уларга қолган овқатларни берадиган ресторанлар ёпилган, садақа бериши мумкин бўлган одамлар ҳам уй карантинида. Шу сабабли Қизил Хоч уйсизларга ёрдамни кучайтирмоқда.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: ДСҚ коронавирус сабаб нархларнинг сунъий оширилгани юзасидан 1600 дан зиёд шикоятлар келиб тушганини маълум қилди
Индонезиядаги савдо маркази лифтида коронавирус хавфи туфайли бир-биридан маълум бир масофада турган одамлар.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: COVID-19 ўзидан олдинги вирусларга қараганда қанчалик хавотирли? Сўнгги йигирма йилликнинг энг хавфли эпидемиялари
Рио-де-Жанейродаги Исо масиҳ ҳайкалига коронавирусдан азият чеккан давлатларнинг байроғи туширилди. Ҳайкалнинг чап қўлида Ўзбекистон байроғини кўриш мумкин.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Санъат вирусга қарши (фотогалерея)
Қиролича Елизавета II коронавирус хавфи туфайли Лондонни тарк этиб, Виндзор қалъасига кўчиб ўтмоқда.
Фото: PA Media
Мавзуга доир: Монако князида коронавирус инфекцияси топилди. У COVID-19 ни юқтириб олган биринчи давлат раҳбари
Кўнгиллилар Ироқнинг Мосул шаҳрида кучли ёғингарчиликдан сўнг юзага келган тошқинлардан жабрланган, ёрдамга муҳтож одамларни изламоқда.
Фото: Reuters
Шотландиядаги «Блэр Драммонд» сафари-паркида ўтган йили ноябрда туғилган шер болалари оммага намойиш этилди.
Фото: PA Media
Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирус сабабли юзага келадиган иқтисодий муаммоларга қарши курашиш учун 10 трлн сўм ажратилади (видео)
Гонконг аэропортида ниқоб тақиб, юзини полиэтилен целлофан билан тўсиб олган йўловчи. Энди Гонконгга келган барча 14 кун давомида карантинга олинади.
Фото: EPA
Мавзуга доир: «Эпидемия» фильми коронавирус сабаб яна машҳурликка эришди. Ундаги воқеалар реалликка мос келмоқда
Бразилия президенти Жаир Болосанару коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида тиббий ниқобини тўғрилаб олмоқда.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Бразилия Сенати раиси ҳам коронавирусга чалинди
Майамидаги аэропорт автотураргоҳида турган таксилар. Коронавирус туфайли туризм катта йўқотишларга учрамоқда.
Фото: Reuters
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Ухандан кетаётган шифокорлар, Қўйлиқдаги водий «питаги», чегаралардаги тирбандликлар. 18 март суратлари
- Учолмай портлаган ракета, ниқобдаги ҳарбийлар, Ўлик денгизнинг ёпиқ пляжлари. 17 март суратлари
- Тошкентда ниқоб тақишни бошлаган ЙПХ инспекторлари, коронавирус сабаб йўқ қилинаётган гуллар, Ердан кўринган Венера. 16 март суратлари
- Ўзбекистонга келган коронавирус, бўш пештахталар, ҳарорат ўлчаётган монах. 15 март суратлари