2020 йил Токио шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари қолдирилмайди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) маълум қилди.

Фото: Twitter

Токио—2020 ижроқўмининг таъкидлашича, Олимпия ўйинларида ҳар бир делегация ва спортчининг хавфсизлиги таъминланади.

Ҳозирда коронавирус туфайли юзага келган вазият сабаб Олимпиада квоталари масаласида саволлар юзага келмоқда. Ҳозирда 57 фоиз йўлланма ўз эгасини топган.

ХОҚ қарорига кўра қолган 43 фоиз лицензиялар қуйидаги тартибда тақдим этилади:

1. Қўлга киритилган квоталар МОҚ ва спортчилар ҳисобида қолади.

2. Режалаштирилган квалификацион мусобақалар ҳар бир жамоа ва спортчилар учун қулай ҳамда хавфсиз муҳит юзага келганида адолатли амалга оширилади.

3. Саралаш ўйинлари ўтказилмай қолганида қуйидагилар эътибор қаратилади:

— Шу вақтгача бўлган натижалар (аввалги кўрсаткичлар, миллий федерациялар рейтинги ва ҳоказо);

— Мавжуд танлов тамойиллари (континентал ва минтақавий мусобақалар, қўлга киритилган рейтинглар ва бошқалар).

Қолган квоталар истисно ҳолатларида Токио—2020 ташкилий қўмитасининг кўриб чиқиши билан тақсимланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!