Анъанавий Eurovision ташкилотчилари коронавирус пандемияси туфайли қўшиқлар танловини қолдиришга қарор қилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: Evrovision Song Contest

«Европа эшиттиришлар иттифоқи мураккаб қарор қабул қилди, танловни ўтказиш имконсиз», — дейилади ташкилотчилар хабарида.

Қўшиқлар танлови 12—16 май кунлари Роттердам шаҳрида ўтказилиши керак эди.

Бутун дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 200 минг кишидан, унинг қурбонлари сони эса 8 минг кишидан ошди. 17 мартга келиб Европанинг барча давлатларида коронавирус қайд этилган ва Европа Иттифоқи вирусга қарши курашиш мақсадида хорижликларнинг таширифини 30 кунга чеклаб қўйди. 19 март куни ЖССТ коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовлари бошланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 23 нафарга етди.