Американинг фильм ва сериаллар етказиб бериш билан шуғулланувчи Netflix компанияси карантин вақтида томоша қилиш мумкин бўлган яхши фильмлар рўйхати билан бўлишди, деб хабар беради GQ.

«Тинч жой»

Фото: GQ

Афсуски, «Тинч жой 2» фильмининг премьераси коронавирус сабаб қолдирилди, шунга қарамай фильмнинг биринчи қисмини томоша қилмаганларда ажойиб имконият мавжуд. Эбботлар оиласи ҳар қадамда учрайдиган махлуқлар оламида яшаб қолиши керак. Фильм томошабинни охирги дақиқаларгача ҳаяжонда ушлаб туради.

«Чексиз бойликлар»

Фото: GQ

Танқидчилар Адам Сэндлер фаолиятидаги энг яхши ролини «Чексиз бойликлар» фильмида ўйнаган деб ҳисоблайди.  Сэндлер ниҳоят гавайича кўйлагини чарм куртка ва тақинчоқларга алмашган. Ушбу фильмда  Сэндлер қимматбаҳо тақинчоқлар билан савдо қилувчи, бўйнигача қарзга ботган яҳудий Говардга айланади. Говард икки соат давомида қарзларидан қутулишга уринган вақт давомида томошабинлар экранда The Wееknd ижрочисини ва баскетболчи Кевин Гарнеттни томоша қилиши мумкин.

«Арвоҳлар томонидан олиб кетилган»

Фото: GQ

Ушбу фильм «Гибли» студиясининг энг машҳур маҳсулотига айланиб, кўплаб совринларни қўлга киритган. Ўн ёшли қизалоқ Тихиро сеҳрли мавжудотларга бой оламга тушиб қолади. Мултфильм ёшлар билан бир қаторда катталарга ҳам ёқиши шубҳасиз. Бутун олам ақлдан озаётгандек туюлган бир вақтда сеҳрли оламга тушиб қолишга нима ецин?

«Ирландиялик»

Фото: GQ

Кўпчилик Скорсезенинг узоқ давом этувчи ушбу фильмини ҳали кўришга улгурмаган кўринади. Уч соат — бу арзимаган вақт эмас, шунга қарамай уйда ўтирган инсонлар «катта мактаб» томонидан яратилган 209 дақиқали фильмдан баҳраманд бўлиши мумкин. Бу балки Де Ниро, Ал Пачино ва Жо Пеши биргаликда суратга тушган сўнгги фильм сифатида тарихда қолар…

«Икки папа»

Фото: GQ

Энтони Хопкинс ва Жонатан Прайс Рим папалари Бенедикт XVI ҳамда унинг меросхўри ролини ижро этган. Ватикан можаролар домида қолган ва фильм икки эркакнинг ушбу вазиятдан чиқишини кузатмоқда. Қарашлари мутлақо бошқа-бошқа бўлган эркаклар ўзаро тил топишишга муваффақ бўлади. «Икки папа» қизиқарли фильмгина бўлиб қолмай, ўртага муҳим саволларни ҳам ташлайди.

«Катта пул»

Фото: GQ

Гай Ричи томонидан 2000 йилда олинган ушбу фильмни кўпчилик кўрган бўлса керак, аммо Netflix мунтазам ошиб бораётган коллекцияси орасидан ушбу классикани яна бир бор тақдим этишга жазм қилган. Фильмда Брэд Питт ва Жейсон Стэйтем каби юлдузлар суратга тушган. «Катта пул» Ричининг энг машҳур фильмларидан ҳисобланади ва бу бекорга эмас.