Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида «Ўзбектелеком» компанияси ўзининг симли интернет ва мобил алоқа абонентларига карантин даврида бир қатор ОАВ сайтлари ва таълим манбаларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Фото: «Uztelecom.uz»

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда масофавий таълим олиш учун 20 мартдан 1 майгача «Ўзбектелеком» абонентлари чекловсиз ва интернет трафик сарф этмаган ҳолда қуйидаги манбалардан фойдаланишлари мумкин:

Онлайн-ОАВ:

Таълим бўйича веб-манбалар:

Коронавирус тарқалишининг интерактив харитаси:

Изоҳ: бепул фойдаланиш қуйидаги шартларда тақдим этилади:

  • абонент ҳолати фаол бўлиши керак;
  • бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек, кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари (масалан, хабар ичидаги YouTube, Facebook, Twitter, Telegram’дан қўйилган видео ва бошқа кўринишдаги материаллар) ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, абонент тариф режасига биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан, VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланмайди.

Аввалроқ Beeline ва Mobiuz алоқа операторлари ҳам ўз абонентларига «Дарё»га карантин даврида бепул кириш имкониятини тақдим этган эди.