Apple компанияси бутун дунё бўйлаб айрим маҳсулотларининг онлайн-савдосига чеклов ўрнатди. Эндиликда бир нафар харидор компания сайти орқали фақатгина икки дона iPhone қурилмасини буюртма қила олади, деб хабар берди TJournal.

Фото: «Prom.ua»

Мазкур чеклов iPhone’нинг нафақат сўнгги моделлари, балки савдода қолган iPhone XR ва iPhone 8’га ҳам тааллуқли. Компания сайти иккитадан ортиқ қурилма буюртма қилиш имкониятини ўчириб қўйган.

Apple сайтидан скриншот

Аммо iPhone ва AirPods Pro’дан бошқа қурилмаларни исталганча буюртма қилиш мумкин. Бу каби қарор нима сабабдан қабул қилингани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Apple бир вақтнинг ўзида иккита ҳамёнбоп iPhone тақдим этиши ҳақида хабар берилганди.