Коронавирус нафақат хориж давлатлари, балки Ўзбекистонга ҳам хавф туғдирмоқда. Мамлакатда карантин эълон қилинган, эндиликда аҳолининг асосий вазифаси — уйда ўтириш ва яхши фильмлар томоша қилиш. «Киноафиша» хавфсизлик чораларининг элементар усуллари ҳақида сўзлаган ҳолда изоляция вақтида оптимизмни сақлаб қолишга хизмат қиладиган фильмлар рўйхатини тақдим этди.

Касалликни юқтириб олмаслик учун уч фильм

«Эпидемия»

Фото: «Киноафиша»

«Ой нури» фильмининг режиссёри Барри Женкинс Twitter’даги саҳифасида ёзишича, Стивен Содербергнинг қарийб ўн йил олдин экран юзини кўрган «Эпидемия» фильмини қайта томоша қилиш учун 12,99 доллар тўлаган. Сўнгги вақтларда ушбу фильм онлайн томоша қилинаётган фильмлар орасида машҳурликка эришди — Содерберг лойиҳаси ҳозирда содир бўлаётган воқеаларга жуда ўхшайди. Шу сабабли картинани томоша қилиш тавсия этилади. Энг муҳими, ваҳимага берилмаслик, қўлларни ювишда давом этиш ва экранда содир бўлаётган воқеалар шунчаки тасаввур маҳсули эканлигини унутмаслик лозим.

«Авиатор»

Фото: «Киноафиша»

Леонардо Ди Каприо ушбу воқеалар содир бўлишидан олдин ҳам қўлларини мунтазам ювиб келган… «Авиатор» қаҳрамони «ўз ғоясига содиқлик»дан азият чеккани сабаб бунда кулгили жиҳат йўқ, бироқ шундай бўлса-да, қўлларни тез-тез ювиб туришни унутмаслик керак. Шунингдек, доим узоқ давом этса-да, ҳеч ким Мартин Скорсезе ажойиб фильмларни суратга олиши тўғрисидаги фактни бекор қилмаган. Унга нафақат Говард Хьюзнинг ҳаёти ҳақида сўзловчи фильм, балки Скорсезенинг қолган фильмлари ҳам киради. Масалан, уч соат вақтини қизғанмаган одам «Ирланд»ни томоша қилиши мумкин.

«Пусанга элтувчи поезд»

Фото: «Киноафиша»

Қандайдир номаълум вирус сабаб юзага келадиган зомби апокалипсислар ҳақида фильмлар ҳозирда жуда оммалашган. Мазкур жанр пайдо бўлганидан буён кўплаб фильмлар экран юзини кўрган, бироқ улар орасида «Пусанга элтувчи поезд» алоҳида ажралиб туради. Биринчидан, «Паразитлар» эришган ютуқлардан кейин Корея киноларига бўлган талаб ошди. Иккинчидан, ёвуз коронавирус айнан Осиёда пайдо бўлди, шу сабаб бу унга ўзгача атмосфера бағишлайди. Учинчидан эса яқин орада фильмнинг сиквели чиқади, шу сабаб ҳозирда унинг оргинали билан танишиб олишнинг айни вақти.

Ёлғизликда ақлдан озмаслик учун уч фильм

«Таржиманинг қийинлиги»

Фото: «Киноафиша»

Японияга ташриф буюришни ният қилганларнинг сафари коронавирус сабаб тўхтаб қолган бўлса, асло тушкунликка тушмасин — Билл Мюррей ва Скарлетт Йохансон у ерда доимо ҳам хушчақчақлик ҳукм сурмаслигини исботлаб беради. «Таржиманинг қийинлиги» фильмида бош қаҳрамонлар Токиода учрашиб қолиб, ўзлари учун улкан ва нотаниш шаҳарда юпанч топгандек бўлади.

«Уйда ёлғиз»

Фото: «Киноафиша»

Маколей Калкин ижросидаги ушбу фильмни кўрмаган инсон топилмаса керак. Ёлғизликдан азият чекаётганлар Кевин Маккалистернинг қизиқарли саргузаштларини томоша қилиши ва ёлғизликнинг ҳам ўзига яраша гашти борлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

«Одамлардан йироқда»

Фото: «Киноафиша»

Ҳозир уйда ёлғиз ўтирган кўпчилик ўзини Том Хэнкснинг кимсасиз оролда қолиб кетган қаҳрамони каби ҳис қилаётган бўлса керак. Бироқ бундай қилиш ярамайди, чунки одамларда исталган маҳсулотни уйдан чиқмасдан туриб буюртма қилиш имконияти мавжуд. Шунга қарамай ушбу фильмни қайта томоша қилишнинг зарари йўқ. «Одамлардан йироқда» — инсон ҳар қандай шароитда яшашга кўникишини исботловчи фильм.

Оптимизмни йўқотмаслик учун уч фильм

«Шон исмли зомби»

Фото: «Киноафиша»

Кўп бора қайтарилган бўлса-да, кулги энг яхши даво. Шунинг учун Ромеро, Рэйми ва бошқа қаҳрамонлар иштирокидаги фильмни яна бир бор томоша қилиш ортиқчалик қилмайди. «Шон исмли зомби»нинг режиссёри Эдгар Райт ўзининг Instagram’даги саҳифасида Саймон Пегг ижросидаги персонажнинг бугунги кунга нақадар мос келишини эслаб ўтган. Картина Винчестерга йўл олиб, муздеккина ичимлик билан барчаси тугашини кутиб ўтиришга чақиради.

«Арвоҳлар томонидан олиб кетилган»

Фото: «Киноафиша»

Ғамгинликка мойил бўлган одамларга Хаяо Миядзакининг фильмларини томоша қилиш тавсия этилади. Япониялик даҳонинг анимацияси стрессли вазиятда ҳам инсонларга илҳом бағишлай олади. Миядзакининг сеҳрли оламига тушиб қолиб, турли маҳлуқотлар билан дўст тутиниш мумкин.

«Чексиз тарих»

Фото: «Киноафиша»

«Чексиз тарих»ни нафақат катталарга, балки болаларга ҳам ҳар қандай касалликка даво сифатида тавсия қилиш мумкин. Фильм сирли китобни очиб, сеҳрли Фантазия мамлакатига тушиб қолган болакай ҳақида. Картина инсонни хаёл ва тасаввур кучига ишонишга ўргатади. Бу эса ҳозирги пандемия вақтида жуда муҳим.