Таниқли турк актрисаси Марям Узерли янги телесериалда қайси актёр билан рол ижро этиши маълум бўлди, деб ёзади «RusTurkey.com».

Фото: «ТАСС»

Қайд этилишича, актриса янги лойиҳада «Фазилатхоним қизлари» сериали юлдузи Чағлар Эртуғрул билан бирга севишган жуфтлик образини яратади.

Хабарда ёзилишича, Чағлар аввал бир неча марта Узерли билан бир фильмда суратга тушиш истагини билдирган.

Олгун Ўздемир продюсерлигида суратга олиниши режалаштирилаётган сериалнинг номи ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

Фото: «RusTurkey.com»

Маълумот учун, Чағлар Эртуғрул турк актёри ва модели. У келажакда фақат актёрлик ва моделлик билан чегараланиб қолмай, режиссёрлик ҳамда продюсерлик билан ҳам шуғулланишни режалаштирмоқда.

Чағлар ўзбек томошабинларига «Фазилатхоним қизлари» сериалидаги Яғиз образи билан яхши таниш.