Украинанинг Херсон вилоятида жойлашган омборларнинг биридан деярли юрмаган «ЗАЗ-968М» топилди. Одометрга кўра, машина 71 километр масофа босган. Қарийб 30 йил давомида ҳаракатсиз турган автомобилнинг кузови заводда мойланганидан буён шундоқлигича сақланган, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

«Вақт капсуласи»га оид суратлар ва видеолар билан блогер Roma Uracco бўлишган. «Запорожец»нинг ушбу модели МД индексли ногиронлиги бўлган инсонларга мўлжалланган. Бу каби машиналар асосан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ижтимоий таъминот органлари орқали берилган. Запорожьедаги завод шу турдаги тўртта модификацияни тақдим этган: мазкур нусха бир оёғи жароҳатланган инсонлар учун мўлжалланган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Автомобилнинг фақатгина битта тепкиси мавжуд бўлиб, у муфта вазифасини бажаради. Тормоз эса Г-симон рижаг ёрдамида амалга оширилади.

Мотор бўлмасига эса 1,2 литрли тўрт цилиндрли V-симон 968М двигатели ўрнатилган. Оғирлиги 840 килограммга тенг автомобиль 32 сония ичида 100 километр тезликка чиқа олади. Максимал тезлигини эса 118 км/соатгача етказиши мумкин.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor