20:18, 24.03.2020 // 55165

Фото: Бухоронинг карантин туфайли ҳувиллаб қолган диққатга сазовор масканлари

Бухоро шаҳридаги йилнинг тўрт фаслида сайёҳлар билан гавжум бўладиган диққатга сазовор масканлар коронавирус карантини туфайли ҳувиллаб қолди. «Саҳар» гуруҳи хонандаси Анвар Жўраев шаҳарнинг кимсасиз кўчалари акс этган суратлари билан бўлишди.

«Она шаҳрим Бухоро ҳали ҳеч қачон бундай ҳувиллаб қолмаган эди. Муқаддас жойлар қувватини ҳис этдим, шу ерда концерт берсам, қандай зўр болар эди, деб ўйлаб қолдим», — деб ёзади Анвар Жўраев.

Хонанданинг суратларида бўм-бўш Арк, Минораи Калон, Исмоил Сомоний мақбараси, Лаби Ҳовуз, шаҳардаги истироҳат боғини кўриш мумкин.

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Фото: Instagram/@anvar_sahar

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 нафарга етди. Улардан беш нафари мазкур касалликдан деярли тузалди. 24 мартдан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди, деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилди.

Энг кўп ўқилган

Қидирув