Коронавирус пандемияси аслида қанчалик хавфли? Ўзбекистон бу вирус келишига қандай тайёргарлик кўрган эди? Бизнинг иқлимимизда бу вирусдан қўрқишимиз керакми, йўқми?

Профессор эпидемиолог Хайрулла Мустафоев ва вирусолог Бахтиёр Расулов иштирокида коронавирусни чуқурроқ таҳлил қилдик. «Резонанс» кўрсатувининг навбатдаги, олтинчи сонида коронавируснинг нозик ва хавфли тарафлари, тарихи ва енгиш чора-тадбирлари ҳақида фикр юритилади.

Ўзбекистонда бу вирусга қарши вакцина ёки дори тайёрлаш мумкинми? Микробиология ва вирусология соҳаси ночор аҳволдалиги ростми? Исириқ тутатиш аслида фойдасизми?

Шу ва бошқа саволларга кўрсатувда жавоб оласиз.

Кўрсатувни «Дарё»нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.