Ульяновск автозаводи ижтимоий тармоқларга 1970 йилларда «Буханка» базасида қурилган авиация двигателларини ҳаракатга келтиришга мўлжалланган ёрдамчи машинанинг камёб суратларини жойлаштирди. Фургонни ҳаво кемалари учун ҳаво «стартери»га айлантириш мақсадида «УАЗ» кузовига ТА-6А авиация двигатели ўрнатилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Аэродромда ҳаракатланишга мўлжалланган «УАЗ-452/3741»ни унинг олд бамперига ўрнатилган 12 метрли «қўл» ёрдамида ажратиб олиш мумкин. Авиация мотори ўрнатилган «Буханка»дан самолётнинг асосий стартёри ишдан чиққанида, реактив двигателни ҳаракатга келтиришда фойдаланилган.

Жараён қуйидагича амалга оширилган: ТА-6А’нинг бир валли газтурбина двигатель компрессори Цельсий бўйича 200—220 даража қиздирилган ҳавони самолётнинг авиадвигателига ўрнатилган штуцерга «қўллари» орқали юборган. Сиқилган ҳаво энергияси «Ту-154», «ИЛ-62», «ИЛ-76» каби самолётларнинг двигателини «қайта уйғотиши» мумкин бўлган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

«Буханка» кабинасида авиация моторини бошқаришга мўлжалланган қурилмалар, аэродром билан алоқа тизимлари ҳамда самолёт экипажи билан мулоқот қилиш воситалари бўлган. Газтрубинали двигателнинг ишини кузовдаги ҳарорат датчиклари назорат қилган, фавқулодда ҳолатлар учун «Буханка» ўт ўчириш тизими билан жиҳозланган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor