Берлин тунги клублари мусиқаларни трансляция қилиш учун United We Stream номли онлайн тармоққа бирлашди. Бу ҳақда Буро 24/7 маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Таъкидланишича, лойиҳа 200 клуб ва арт-менежерларни ўз ичига олувчи Clubcommission Berlin ташкилоти томонидан илгари сурилган. Онлайн трансляциялар орқали клублар коронавирус эпидемияси оқибатида келиб чиққан зарарнинг бир қисмини қоплаши режалаштирилмоқда. Диджейлар чиқишлари акс этган трансляциялар ҳар куни соат 19:00 дан 00:00 га қадар давом этади. Веб-сайтда кейинги эфирга қадар аввалгисини қайта кўриш имконияти мавжуд.

Виртуал party’лар учун билетлар 10 евро этиб белгиланган бўлиб, умумий даромад карантиндан кейин клублар ўртасида тақсимлаб олинади.