Европа мамлакатлари кўчалари коронавирус карантини туфайли ҳувуллаб қолди.

Испанияда кабутарларни озиқлантирадиган маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар эндиликда уйда ўтирибди. Бу ҳолат қушларнинг оч қолишига ҳамда бунинг ортидан ҳар замонда кўчада кўриниб қоладиган одамларга ташланишига олиб келмоқда.

Испания шарқида жойлашган Бенидорм шаҳрида кабутарлар галаси ўткинчи аёлга «ҳужум қилаётгани» видеога тушиб қолди. Кекса аёл бино бурчагига ўтиб, қушлардан яширинишга уринади, бироқ кабутарлар аёлни йўлнинг ўртасига чиқишга ундайди.

Испания Европа давлатлари орасида касаллар сони бўйича Италиядан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. Ҳозирда Испанияда коронавирус юқтириб олганлар 42 минг кишидан ошиб кетган.