Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 56 нафарга етганини маълум қилди.

«Инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган бир нафар фуқарода аниқланган», — дейилади вазирлик ахборотида.

Бундан аввал, Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволанаётган беморлар орасида Тошкентдан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар борлиги, шунингдек, 2 нафар бемор Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани ҳақида маълум қилганди.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 55 кишига етгани, шунингдек, тўрт нафар беморнинг аҳволи оғирлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, хорижда бўлмаган ва аввал коронавирусга чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлмаган 20 ёшли қизда ҳам касаллик аниқлангани маълум қилинган эди.