Тошкент шаҳрида Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида Тошкентдан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилган.

Хабар берилишича, 2 нафар бемор Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда, улардан бирида Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач коронавирус инфекцияси аниқланган.

«Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда», – дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 55 нафарни ташкил этгани ҳақида, шунингдек, беш нафари соғайгани ҳақида хабар берилганди.