24 март, сешанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Ухандаги Dongfeng Honda компанияси ишчилари бир-биридан 1,5 метр масофа сақлаб тушлик қилмоқда. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси COVID-19 туфайли узоқ танаффусдан сўнг ишчиларнинг 95 фоизи ишга қайтган.

Фото: EPA

Оқ уйда коронавирус бўйича Дональд Трамп иштирокидаги ҳар кунлик брифинг олдидан ишчилар минбарни дезинфекция қилмоқда.

Фото: Reuters

Италия коронавирус юқтириб олганлар сони бўйича Европада биринчи, қурбонлар сони бўйича эса дунёда биринчи бўлиб турибди. Италияда ҳозиргача 6820 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: Reuters

Тошкент шаҳридаги «Эркин» постини қўриқлаётган ҳарбийлар. 24 март соат 00:01 дан бошлаб пойтахтга автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали кириш тақиқланган.

Фото: «Дарё»

Бразилияда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тиббиёт ходими кекса аёлни гриппга қарши эмламоқда.

Фото: Reuters

Владимир Путин коронавирус юқтиришда гумонланган беморлар жойлаштирилган шифохонага ташриф буюрди. Президент сариқ ҳимоя костюми кийиб олди.

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Москвадаги коронавирусга чалинишда гумон қилинган беморлар шифохонасидаги Владимир Путин.

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Британиядаги умуммиллий карантиннинг биринчи кунида бўш кўчаларда кетаётган ёлғиз велосипедчи.

Фото: Getty Images

Швейцариянинг Цюрих шаҳридан Кубанинг Гавана шаҳрига учаётган охирги самолётдаги кубалик йўловчи. 315 кишига мўлжалланган самолётда 12 киши учиб кетди.

Фото: Getty Images

Австрия пойтахти Венадаги драматург, комедия актёри, опера қўшиқчиси бўлган Иоганн Нестройнинг ҳайкалига ниқоб тақиб қўйилди.

Фото: Getty Images

Камбоджада кийилган оёқ кийимларни сотишга олиб кетаётган эркак.

Фото: AFP

Дональд Трампнинг Оқ уйдаги брифингда нутқи ёзилган қоғозда «Хитойнинг» деб ёзилган сўзнинг устидан чизиб қўйилган.

Фото: Getty Images

Жазоирдаги хиёбонни дезинфекция қилаётган ишчи.

Фото: Reuters

Пекиндаги боғда ниқоб тақиб дарахт устида ўтирган қўриқчи.

Фото: Reuters

Оклахома штатидаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида тўпланиб турган American Airlines компаниясининг самолётлари.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Банда-Ачех шаҳридаги бозорда ниқоб тақиб кетаётган аёл.

Фото: Reuters

Швейцариянинг Монтрё шаҳридаги Фредди Меркьюрининг ҳайкалига ниқоб тақилиб, «Уйда қолинг» ёзуви осиб қўйилди. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 9 мингдан ошиб кетди.

Фото: EPA

Мисрда музейлар ва обидалар дезинфекция қилинмоқда.

Фото: AP Photo

Катмандудаги бўм-бўш кўчадан кетаётган икки киши. Непалда умуммиллий карантин эълон қилинган.

Фото: EPA

Бангкокдаги транспорт департаменти бўлимида дезинфекция ишларини олиб бораётган аскар.

Фото: AFP

Польшанинг Краков шаҳридаги Eros Bendato ҳайкалига ниқоб тақиб қўйилди.

Фото: Reuters

Сеул марказидаги ибодатхонада Будданинг туғилган куни муносабати билан безатилган чироқлар. Будданинг туғилган куни 30 апрель куни нишонланади.

Фото: Getty Images