Англиянинг Кент графлиги Кентербери шаҳридаги дўконда ухлаб ётган ўғри қўлга тушди, деб хабар берди Daily Star.

Фото: Daily Star

Дўкон ёнидан ўтиб кетаётган эркак эшиклар синиб ётганини кўриб, полицияга қўнғироқ қилган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар дўкон ичида 26 ёшли уйсиз Уильям Уиллетнинг ухлаб ётганини кўрган. Унинг ёнида эса пичоқ ва ўғирланган нарсалар солинган сумка турарди. Дўконда Уильямга тегишли яна бир сумка топилган, унинг ичида турли туманлардаги автомобиллар ичидан ўғирланган планшет, навигатор ва мобил телефонлар бор эди.

17 март куни Уиллетт судда ўзи содир этган бир нечта жиноятларга иқрор бўлди ҳамда 2 йил-у 4 ойга озодликдан маҳрум этилди.