Калорияли десертлар ўрнини босувчи, шу билан бирга фойдали салат тайёрлаймиз. Бунинг учун бизга йогурт, олма, асал ва долчин керак бўлади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

1 порсия учун:

  • Олма — 1 дона
  • Ёнғоқ— 1 дона
  • Долчин — таъбга қараб
  • Асал — 1 ош қошиқ
  • Йогурт — 2 ош қошиқ

Тайёрланиши:

  1. Олмани кичик кубик шаклида тўғранг
  2. Ёнғоқни майдаланг ва олма билан аралаштиринг
  3. Долчин, асал ва йогуртни салатга қўшиб, аралаштиринг