Америкалик модель Кайли Женнер коронавирус пандемияси билан курашаётган тиббиёт ходимларига ҳимоя кийимлари ва ниқоблар сотиб олиш учун бир миллион доллар ажратди. Бу ҳақда америкалик акушер-гинеколог Таис Алиабади ўз Instagram’ида маълум қилди.

Фото: Imagespace

Тиббиёт ходими Кайли Женнерни «Ердаги гўзал фаришта» деб атади.

«Сен менинг қаҳрамонимсан. Бу хайрия кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин», — дейди акушер-гинеколог.

Женнернинг ўзи шифокорнинг пости остида изоҳ қолдириб, уни яхши кўришини билдирган ҳамда ўз ишини сидқидилдан амалга ошираётгани учун миннатдорчилик изҳор этган.

Реалити-шоу юлдузи ҳисобланган Кайли Женнер ўзининг шахсий косметик брендига асос солган. У бир йил аввал дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб топилган.