Фарғона туманида Lacetti ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Воқеа 25 март куни соат 09:30 да Фарғона тумани 4Р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 222-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.Ф. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётганида автомобилнинг чап олди шинаси ёрилиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ўтиб кетган ва қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.К. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Оқибатда Nexia’даги 28 ёшли йўловчи Б.М. олган оғир тан жароҳати сабабли воқеа жойида вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси Ф.Ф. ва 34 ёшли йўловчиси М.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ Қаршида машина уриб кетган велосипедчи шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.