Ҳиндистонда самолёт экипажининг коронавирус туфайли кабина ойнасидан тушгани видеога муҳрланди, деб хабар берди Daily Mail.

Фото: Pixabay

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода қўрқиб кетган экипаж аъзоларининг самолёт кабинаси ойнасидан тушаётгани акс этган. Уларнинг ўзини бундай тутишига самолётда коронавирусни юқтиргани тахмин қилинган йўловчи борлиги сабаб бўлган.

Йўловчи учувчиларга яқин жойда ўтиргани учун улар салонга кирмасликка қарор қилган. Қолган йўловчилар авариявий чиқиш йўлагидан эвакуация қилинган, учувчилар кабина ойнасидан тушган.

Қайд этилишича, экипаж аъзолари карантинга жойлаштирилган, самолёт дезинфекция қилинган. Самолётнинг барча йўловчилари коронавирусга тест топширган. Натижалар салбий чиққан.