Испания футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалес ташкилот коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ҳолатда испан клубларига молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Фото: Marca

«Биз молиявий ташкилотлар билан суҳбатлашдик. Агар Ла Лига истаса, биргаликда бу масалани муҳокама қиламиз. Ҳозирда 500 миллион евро миқдорида кредит тақдим этиш борасида ишлаяпмиз», — дейди Рубиалес.

Аввалроқ Англия футбол лигаси (EFL) клубларга фоизсиз кредит ажратиш ташаббуси билан чиққанди.

26 март ҳолатига кўра Испанияда COVID-19 инфекцияси билан зарарланган сони 50 мингга яқинлашиб қолди, курбонлар сони 3600 дан ошиб кетган. Яна беш мингдан ошиқ киши соғайишга муваффақ бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!