Ҳиндистонда бир йилда 800 тадан 1000 тагача бадиий фильмлар суратга олинади. Улар дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилиниб, минглаб мухлислар қалбидан жой эгаллайди. Қуйида Болливуд тарихидаги энг яхши фильмлар бешталиги санаб ўтилади. Ушбу фильмларни карантин пайтида кўриш тавсия этилади.

«Ўғирланмаган келин»

Фото: «Bollywoodtime.ru»

Йигирма йил аввал оиласи билан Англияга кўчиб кетган Балдив Сингҳ ҳинд урф-одатларини унутмаган. У қизи Симранни Панжобда яшовчи болаликдаги дўстининг ўғлига узатишни ният қилади.

Унаштирувдан бироз аввал Симран Раж исмли йигит билан танишиб қолади, улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлади. Энди ёшлар унаштирувни тўхтатиб, ота-она розилигини олса бас.

  «Ўткинчи дунё»

Фото: «Bollywoodtime.ru»

Фильм воқеалари 2003 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Кўчада баҳор, Нейна Капурнинг эса қалбида бир умр қиш ҳукмрон. Унинг ҳаёти отаси вафотидан кейин остин-устин бўлиб кетган. Нейна ҳар доим қовоғини солиб юради, туғилган кун ёки байрам тадбирларида умуман иштирок этмайди. Унинг ҳаёти мураккаб феъл-атворли бувиси билан муроса қилиш, онаси, укаси ва синглисига ғамхўрлик қилишдан иборат. Нейна 23 ёшда, бироқ у жуда жиддий ва зерикарли.

Қувноқ ва ҳазилкаш Аман Матхур Нейнани хурсанд қилишга, уни кулдиришга уринади. Бироқ йигитнинг бу ҳаракатлари Нейнани асабийлаштиради. Аман бу борада Нейнанинг дўсти Роҳитдан ёрдам сўрайди. Кунлардан бир кун Аман Нейнани қаттиқ севиб қолганини англаб етади. Ҳаёт ёрқин рангларда товлана бошлаганида, кимдир шу онда ҳаётининг сўнгги дақиқаларини яшаётганини билиш қанчалик оғир... Ким учундир эртанги кун келади, кимдир учун эса йўқ.

«Дангал»

Фото: «Bollywoodtime.ru»

Камбағаллик туфайли спортни ташлашга мажбур бўлган спортчи Махавир Сингх Пхогат ҳақидаги фильм. У келажакда ўғил кўрса, уни катта спортчи қилишни ният қилади. Бироқ Худо унга тўрт нафар қиз беради. Шунда ота қизларини спортчи қилишга киришади.

«Бажранги оға»

Фото: «Bollywoodtime.ru»

Кар-соқов покистонлик қизчанинг уйига қайтишига ёрдам берган олийжаноб инсон ҳақидаги ажойиб фильм.

«Ердаги юлдузчалар»

Фото: «Bollywoodtime.ru»

8 ёшли Ишан Авасти исмли болакай ўз тенгдошларидан ажралиб туради. У бошқа болалар осон эришадиган натижаларга қийинчилик билан эришади. Атрофдагилар, ҳатто ота-онаси ҳам бу болани умуман тушунмайди.  Кунлардан бир кун унинг ҳаётида унга расм чизишни ўргатувчи устоз Рам Никум пайдо бўлади. Рам боланинг ҳаётини ва унга бўлган муносабатни ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.