Reuters дунёнинг бир неча мамлакатларида коронавирусни юқтирганларни жойлаштириш учун ташкил этилаётган вақтинчалик касалхоналардан фоторепортаж тайёрлади.

Сербиялик ҳарбийлар коронавируснинг енгил аломатлари кузатилган беморларни жойлаштириш учун Белграддаги кўргазмалар залига кроватлар жойлаштирмоқда. Белград, Сербия, 2020 йил 24 март

Фото: Reuters

Ҳимоя костюмидаги шифокор Польшанинг Люблин шаҳридаги касалхона яқинида коронавирусга чалинганлар учун ташкил этилган махсус палаткани тарк этмоқда. Люблин, Польша. 2020 йил 23 март.

Фото: Reuters

Ишчилар АҚШнинг Вашингтон штати Шорлайн шаҳри стадионида коронавирус юқтиришга мойил бўлган ҳамда уни юқтирганлар учун 200 кишилик госпитални ташкиллаштирмоқда. АҚШ, Вашингтон, Шорлайн шаҳри. 2020 йил 19 март.

Фото: Reuters

Нью-Йорк губернатори Эндрю Манҳеттендаги Куомо Жейкоб.К. Жавиц конференциялар марказиниинг бир қисми коронавирус билан касалланганлар учун касалхонага айлантирилишини эълон қилганидан сўнг бу ерга олиб келинган тиббий асбоб-ускуналар. АҚШ, Нью-Йорк, Манхеттен. 2020 йил 23 март.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Pacaembu стадиони дала госпиталига айлантирилмоқда. 2020 йил 23 март

Фото: Reuters

Француз аскарлари Мюлуз шаҳридаги Эмиль Мюллер касалхонаси ёнида жойлашган ҳарбий дала шифохонасида ҳарбий ўқув машғулоти пайтида аскарни каталкада олиб кетмоқда. 2020 йил 24 март

Фото: Reuters

Нью-Йоркдаги фавқулодда вазиятлар бошқармаси омборхонасидаги вентиляторлар Бруклин бўйлаб тарқатиш учун юкланмоқда. 2020 йил 24 март

Фото: Reuters

USNS Mercy ҳарбий-денгиз кема-госпитали Сан-Диегодаги ҳарбий-денгиз станциясини тарк этиб, Сан-Диегода коронавирусга қарши курашаётган маҳаллий тиббий муассасаларга ёрдам бериш учун Лос-Анжелесдаги портга отланмоқда. 2020 йил 23 март

Фото: Reuters

Вроцлавдаги университет клиник шифохонасида вақтинчалик шошилинч ёрдам хизмати. 2020 йил 4 март

Фото: Reuters

Москва яқинида қурилаётган янги юқумли касалликлар шифохонасининг аэрофото тасвири. 2020 йил 18 март

Фото: Reuters

Нью-Йоркда қисман касалхонага айлантирилган Жейкоб К. Жавиц конференциялар марказидаги тиббий ҳимоя буюмлари. 2020 йил 24 март

Фото: Reuters

«Splendid» йўловчи кемасининг палубасидаги тез ёрдам машинаси олдида турган тиббий кийим, қўлқоп ва ниқоблардаги одамлар. Италиядаги Генуя портидаги ушбу кема касалхонага айлантирилганидан сўнг унга коронавирусга чалинган илк беморлар олиб келинмоқда. 2020 йил 23 март

Фото: Reuters

Тиббиёт ходими Мадриддаги конференциялар марказида жойлашган ҳарбий госпиталга коронавирусга чалинган беморларни кутиб олишг тайёргарлик кўрмоқда. 2020 йил 21 март

Фото: Reuters

Швециянинг Гётеборг шаҳридаги дала шифохонасининг умумий кўриниши. 2020 йил 24 март

Фото: Reuters

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги тез тиббий ёрдам шифохонасида тиббий офицер ускуналарни текшириб кўрмоқда. 2020 йил 23 март

Фото: Reuters

Мадрид конференциялар марказида ташкил этилган ҳарбий госпиталдаги беморлар учун койкалар. 2020 йил 21 март

Фото: Reuters

Франциянинг Мюлуз шаҳридаги Эмиль Мюллер касалхонаси ёнида жойлашган ҳарбий дала шифохонаси койкалари ёнида турган француз аскарлари. 2020 йил 24 март

Фото: Reuters

Колумбиянинг Богота шаҳридаги ҳарбий госпитал автотураргоҳида ташкил этилган палаткалардан бири олдида турган колумбиялик аскар. 2020 йил 23 март

Фото: Reuters

Бир қисми касалхонага айлантирилиши айтилган Жейкоб К. Жавиц конференциялар марказида нутқ сўзлаётган Нью-Йорк мери Эндрю Куомога қулоқ тутаётган АҚШ ҳарбийлари. 2020 йил 23 март

Фото: Reuters

АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида инфекция тарқалиши давом этаётгани муносабати билан коронавирусга чалинган 200 кишига мўлжаллаб барпо этилаётган иккинчи дала госпитали. 2020 йил 21 март.

Фото: Reuters

Сербиянинг Белград шаҳридаги касалхонага айлантирилган кўргазмалар залига каравотлар жойлаштирилмоқда. 24 март.

Фото: Reuters

Қурувчи Москва яқинида барпо этилаётган янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилиш майдонига осилган Совет даври тарғиботи услубида ёзилган мотивацион плакатлар ёнидан ўтиб кетмоқда. 2020 йил 21 март.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишга мўлжалланган тез тиббий ёрдам шифохонасида тиббий офицер ускуналарни текширмоқда. 2020 йил 23 март.

Фото: Reuters

Германиянинг Лаэр шаҳрида фойдаланишдан чиқарилган касалхонаси беморларни қабул қилишга тайёрланмоқда. 2020 йил 21 март.

Фото: Reuters

Хорватиянинг Загреб шаҳридаги шифохонасида коронавирусга чалинганларни қабул қилиш учун қурилган ҳарбий палаткаларнинг умумий кўриниши. 2020 йил 21 март. 

Фото: Reuters