Россия ҳукумати аппаратининг ходимларидан бирида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, мазкур ходимнинг таҳлил натижаси ижобий чиққан, бироқ у касалликни белгиларсиз ўтказмоқда ҳамда 26 мартдан бошлаб ишга чиқмаган.

Россия бош вазирининг матбут котиби Борис Беляков ҳукумат аппарати ходимларидан бири коронавирусга гумон қилинаётганини тасдиқлаган. Унинг таҳлил натижалари қўшимча текширув учун жўнатилган. Ходимнинг ўзи карантинга, у билан алоқада бўлган барча кишилар назоратга олинган.

Таъкидланишича, Российда коронавирус юқтирганлар сони 840 кишига етган, икки киши касалликдан вафот этган.

Россия президенти Владимир Путин 25 март, чоршанба куни, коронавирус пандемияси бўйича мурожаат қилди ҳамда 30 мартдан 3 апрелгача бўлган муддатни мамлакатда ишланмайдиган ҳафта деб эълон қилди.