Англиянинг The Guardian нашри Премьер Лига жорий мавсуми бўйича лауреатларни эълон қилди.

Фото: The Guardian

Унга кўра, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси сифатида «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане эътироф этилди. Сенегаллик футболчи чемпионатнинг 26 ўйинида 14 гол ва 9 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Энг яхши ёш ўйинчи номига «Вулверҳэмптон» ярим ҳимоячиси Адама Траоре лойиқ кўрилди. У мавсум давомида 4 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Қуйида барча совриндорлар билан танишинг:

Энг яхши мураббий — Крис Уайлдер («Шеффилд Юнайтед»);

Энг чиройли гол — Кевин де Брюйненинг «Ньюкасл»га (2:2) урган голи;

Энг яхши трансфер — Дэнни Ингз («Ливерпуль»дан «Саутҳэмптон»га);

Энг яхши ўйин — «Вулверҳэмптон»—«Манчестер Сити» 3:2;

Энг омадсиз клуб — «Тоттенҳэм»

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!