Коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республикада инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти давом этадиган деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмовчилиги бўлмаслиги ҳақида расмий баёнот билан чиққан. Унга кўра, мамлакатда аҳолини маҳсулотлар билан узлуксиз, барқарор нархларда таъминлаш ва захирасини яратиш борасида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Баҳор ойларида аҳолини картошкага бўлган талаб ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар қилингани келтирилган.
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси раиси озиқ-овқат маҳсулотлари нархи назоратга олинишини маълум қилганди. Тадбиркорлардан эса коронавирус карантини шароитида нархларни оширмаслик ҳақида кафолат хати олинган. Республика махсус комиссияси шу йилнинг 19 март куни мамлакат ҳудудидаги барча умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини ҳам вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.
«Дарё» мухбири фаолияти карантин туфайли вақтинча тўхтатилган буюм бозорлари ҳамда айни вақтда ишлаб турган деҳқон бозорларида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.
Одатда, одамлар ва транспорт воситалари билан гавжум бўладиган Тошкент ҳалқа автомобиль йўли
Фото: «Дарё»
«Тошкент савдо мажмуаси» (собиқ «Абу Сахий» бозори) ҳудудидаги доим тўла турадиган гипермаркет автотураргоҳи карантинда
Фото: «Дарё»
«Тошкент савдо мажмуаси» (собиқ «Абу Сахий» бозори) ҳудудидаги савдо нуқталари карантинда
Фото: «Дарё»
Ерости йўлида коронавирус инфекцияси даврида саломлашиш қоидалари акс этган махсус плакатлар ёпиштирилган
Фото: «Дарё»
Тошкент шаҳридаги фаолияти одатий тартибда давом этаётган деҳқон бозорлари манзараси
Чилонзор туманидаги «Фарҳод» деҳқон бозоридаги зираворлар растаси ва ниқоб таққан савдогар
Фото: «Дарё»