Бокснинг WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (30-0-1, 30 КО) ва собиқ чемпион Деонтей Уайлдер (42-1-1, 41 КО) ўртасида учинчи жанг бўлиб ўтади. Бу ҳақда The Athletic хабар қилмоқда.

Фото: The Athletic

Мазкур боксчилар ўртасидаги 2018 йилда ўтказилган илк жанг дуранг билан якун топганди. 2020 йилнинг 22 февралида бўлиб ўтган иккинчи тўқнашувда Фьюри америкалик боксчини техник нокаутга учратган ва Уайлдердан WBC чемпионлик камарини тортиб олганди.

Учинчи жанг 3 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Жангдан тушган гонорарнинг 60 фоизига Фьюри эгалик қилади, қолган 40 фоизи эса Уайлдрга тегишли бўлади. Жанг қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.

34 ёшли Уайлдер WBC камарини 2015 йилда қўлга киритган ва британиялик боксчига қарши жангга қадар уни ўн марта ҳимоя қилганди.