Хитойнинг Changan компанияси ўз автомобилларини бактерияларни тутиб қолишга мўлжалланган янги фильтр тизими билан жиҳозлаш ниятида. Шу орқали компания коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшмоқчи, деб ёзади Autonews.

Фото: Motor

Муҳандислар салондаги ҳавони 97,7 фоизга фильтрлаб, бактерияларни тутиб қолишга мўлжалланган автомобиль ҳаво фильтрини яратди. Тизим Хитой марказий автомобиль тадқиқотлари марказининг CATARC CN95 сертификатини ҳам олишга улгурган.

Changan’нинг янги антибактериал ҳаво фильтри 0,1 миркометр ўлчамдаги (0,001 миллиметр) зарраларни тутиб қолишга қодир. Таъкидланишича, коронавирус зарраларининг ўлчами тахминан 0,06-0,14 микрометрга тенг.

Фото: Motor

Шунингдек, компаниянинг маълум қилишича, ушбу тизим автомобиль ҳаракатга келтирилмаган вақтда ҳам автоматик равишда ҳавони тозалашга қодир. Янги антибактериал фильтрлар билан транспорт воситаларини март ойининг охирига қадар жиҳозлаш режалаштирилмоқда.