Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда теракт содир этиб, 51 кишининг ўлимида айбланаётган Брентон Таррант ўз айбини тан олди, деб хабар беради New Zealand Herald.

Кадр: New Zealand Herald

Крайстчерч судида видеочиқиш қилган 29 ёшли австралиялик иккита масжидда жиноят содир этганига иқрор бўлган. У 51 киши ўлдириш бўйича айбларини тан олди.

Янги Зеландияда жойлашган икки масжиддаги отишма 2019 йилнинг 15 март куни содир бўлганди. Таррант Ал-Нур ҳамда Линвуд масжидига ҳужум уюштириб, уни Facebook орқали трансляция қилган.

Аввалроқ Брентон Таррант ҳозирга қадар ҳужумда айбланаётган ягона шахс эканлиги, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.