Ўрта Чирчиқ туманининг Ўртасарой ҳудудидаги янги тиббиёт клиникасининг даволанувчилари учун қурилган «палата»ларнинг биринчи партияси кетишга тайёр бўлгани ҳақида хабар берилганди. Қурилиш вазирлигининг хабар беришича, 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар фуқаро ушбу «контейнер-палаталар»га жойлаштирилган.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Маълумотларга кўра, 55 гектар ҳудудда 3467 та контейнер ўрнатилади, барча қулайликларга эга контейнерлар 4 нафардан 8 нафаргача шахс учун мўлжалланган.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Пойтахтдан 25 километр узоқликда жойлашган махсус шифохонада чартер рейсларда хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган ўзбекистонликлар карантинда сақланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларни даволаш ва карантин учун 10 га яқин шифохона қурилаётгани ҳақида хабар берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 104 кишига етди. Мамлакатда коронавирусга қарши курашга 100 мингга яқин тиббиёт ходими сафарбар қилинган.