Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг етти нафари бутунлай соғайиб, шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилгани маълум қилинган.

Маълумот учун, 29 мартга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 104 та ҳолат аниқлангани, икки киши вафот этган маълум қилинганди.