Instagram’да Буюк Британия маликаси Кейт Миддлтоннинг Кенсингтон саройидаги офисда тушган сурати эълон қилинди. Зийрак журналистлар Кейтнинг иш столидаги китобларга эътибор қаратиб, унинг қандай китоблар ўқишини аниқлашга муваффақ бўлди, деб ёзади Elle нашри.

Фото: Elle

Суратдаги китоблар Penguin Classics нашри томонидан чоп этилган бўлиб, уларга назар ташланса, ёзувчи Жейн Остин Кембриж герцогиньясининг энг севимли ёзувчиси эканини хулоса қилиш мумкин.

Фото: Elle

Малика иш жойида қандай китоблар ўқишини эътиборингизга ҳавола этамиз:

  • Жейн Остин — «Нортенгер аббатлиги»;
  • Жейн Остин — «Мэнсифилд боғи»;
  • Гомер — «Одиссея»;
  • Жорж Элиот — «Ўзгаришлар шамоли»;
  • Жейн Остин — «Ақл асоси».

Мавзуга доир: