Америка космик агентлиги (NASA)нинг «Юнона» номли тадқиқот сунъий йўлдоши Юпитер сайёрасини суратга олиб, уни Ерга юборди, деб хабар беради Intelligent Living.

Фото: NASA

NASA сунъий йўлдоши газли гигантнинг юзасида кезиб юрган иккита чангли пўртанани суратга олишга муваффақ бўлди.

«Юнона» ушбу суратларни декабрь ойи охирида амалга оширган сўнгги назорат парвози вақтида олган.

Кадрларда сайёра юзасидаги сарғиш доғларни кўриш мумкин. Бу қарийб 150 йилдан буён давом этаётган чангли тўфон бўлиб, у яна бир неча ўн йил давом этади. Чунки Юпитер сатҳида деярли қаттиқ тупроқ қатлами мавжуд эмас.

Фото: NASA

Фото: NASA

Шунингдек, сунъий йўлдош куч тўплаб, тўфонга айланишга тайёрланаётган Oval BA’ни ҳам суратга олишга муваффақ бўлган. У улкан пўртана шаклида бўлиб, алоҳида учта тўфоннинг қўшилиши натижасида икки минг йиллар ойдин пайдо бўлган.

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA